Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

“Шўртан” жамоаси тайёргарликларни Ғузорда давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси айни пайтда мавсумолди тайёргарликларини иккинчи босқичига киришган. Машғулотлар Ғузор шағридаги клуб базасида олиб борилмоқда.

Жамоа  тайёргарликларни барча қулайликларга эга бўлган шунингдек бошқа клублардаги мавжуд шароитлардан ҳеч қолишмайдиган ўз ихтиёридаги қароргоҳда давом эттирмоқда. Машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан олиб борилмоқда. Ўқув-йиғин машғулотларини Қашқадарё воҳасининг етук мутахасиси сифатида танилган “Шўртан” ПФК мураббийи – Зоир Тўрақулов бошчилигидаги мураббийлар ўтказишмоқда.

Муқаддам жамоада бош мураббий вазифасида ишлаган Мухтор Қурбонов бундан буён жамоада фаолият юритмайдиган бўлди.

Клуб раҳбарияти ҳозирги кунда жамоага бош мураббий тайинлаш борасида бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда, бош мураббий масаласи январ ойида узил-кесил ҳал бўлади.

“Шўртан” жамоасини бир қанча футболчилар тарк этган. Аммо бунгача жамоада фаолият юритган тажрибали футболчилардан Элдор Тожибоев, Элдор Бойматов, Мирзакамол Камолов, Зафар Полвонов, Лазиз Убайдуллаев ва Игорь Таранлар жамоада қоладиган бўлишди. Бундан ташқари клуб раҳбарияти таркибга аввало ўз ихтиёридаги футбол мактаби тарбияланувчиларидан ва воҳамиз футбол мактабларида тарбияланган ёш футболчиларни жалб қилишга қарор қилишган. Шундай қилиб, клуб ўз сафига футболчиларни жалб қилиш борасида бор эътиборини ички имкониятга қаратади. Бу ҳолат албатта воҳамизда камолга етаётган кўплаб маҳаллий ёш футболчиларга ўз бахтларини катта футболда синаб кўриш имкониятини яратади. Ажаб эмаски, келгусида кўплаб иқтидорли янги номлар айнан “Шўртан” жамоасида юзага чиқса. Шунингдек жамоага бу йилги мавсумда хориждан футболчиларни таклиф қилинмаслиги аниқ бўлди.

Жамоа тайёргарликларни 15 январгача Ғузорда давом эттиради, кейин футболчиларга уч кунлик таътил берилади ва 18 январ куни Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишади. Демак, бу кунгача жамоа таркиби тўлиқ шаклланиб бўлади.

Жамоа аъзолари шу куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғилишади. Ўқув – йиғин машғулотларининг кейинги, учинчи босқичи пойтахтда давом эттирилади.

Янгиликлар “Шўртан” ПФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:39, 06.01.2016.
Ўқилди: 2790 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3285]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2955]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2674]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2149]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1909]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1753]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1694]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1633]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1625]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик