Иқтидорли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллев “Қўқон-1912” жамоаси билан машғулотларда иштирок этмоқда.
Куни кеча футболчи Darakchi.uz'га бу ҳақда хабар берди.
- Чиндан ҳам қўқонликларнинг машғулотларида иштирок этяпман. Ҳозирча бу жамоада қолиш ёки қолмаслигим аниқ эмас. Бу машғулотлар давомида ойдинлашади, - дейди Раҳматуллаев.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси 21 январга қадар Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиради.