"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери шахсий дастур бўйича машғулотларга киришди.
32 ёшли франциялик футболчи ҳозирча тўпсиз шуғуланмоқда ва фақат енгил югуриш машқларини бажармоқда. Эслатиб ўтамиз, хавбек Загребнинг "Динамо" клубига (2:0) қарши Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат орттириб олганди.