Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Металлург”: дастлабки спарринг-рақиблар маълум

Баҳо:
+ | -
Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказаётган бекободликлар айни пайтда ҳар куни икки маҳалдан машғулотларда қатнашишяпти. Ўз навбатида бу ҳафтанинг шанба куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўйин ўтказишни режалаштирган. Клубни тарк этган ўйинчилар ҳақида илгари маълумот бергандик. Асосий таркибнинг тўрт нафар ўйинчиси – Шаҳзодбек Нурматов, Шоҳназар Норбеков, Алишер Зиёвуддинов ҳамда Миртўра Акбаровлар кучларини бошқа жамоаларда синаб кўришга аҳд қилишди. Клуб раҳбарияти уларнинг барчасига “Металлург”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайди. Ушбу футболчилар тўп сурган чизиқлардаги бўшлиқларни тўлдириш мақсадида эса жамоага бир қатор янги ўйинчилар таклиф этилган. Аммо улардан кимлар жамоа билан шартнома имзолайди, бу кўрик ўйинларидан кейин маълум бўлади. “Металлург” кейинги ҳафтада 3 та ўртоқлик ўйинини ўтказишга келишиб олди. Дастлабки назорат учрашуви 14 январь куни “Қўқон 1912” жамоаси билан бўлади. Бу ўйин пойтахтимиздаги “Чилонзор” футбол майдонида ўтказилиши кутиляпти. 16 январда эса бекободликлар “Бунёдкор-2” жамоасига қарши майдонга чиқишади. Учинчи рақиб эса “Бухоро”. Бу жамоа билан учрашув қачон ва қаерда ўтказилиши шу кунларда аниқланади.  
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:20, 07.01.2016.
Ўқилди: 4651 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик