Африка футбол конфедерацияси 2015 йилнинг энг яхши футболчилари номларини эълон қилди.
Қитъанинг энг яхши футболчиси сифатида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг (143 балл) тан олинди. Иккинчи ўринни «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре (136) эгаллаган бўлса, учинчи ўрин «Суонси» футболчиси Андре Айю (112)га насиб этди.
Африканинг энг яхши ёш футболчиси соврини Нигерия ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ҳужумчиси Виктор Осимхенга топширилди. Африкада фаолият олиб борадиган энг яхши футболчи номига эса танзаниялик ҳужумчи Мбвана Саматта эга бўлди.
Кот-д′Ивуар терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эрве Ренар йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.