Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Шаҳзодбек Нурматов

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз сафини иқтидорли ҳужумчи билан тўлдирди. Бекободнинг “Металлург” жамоасидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳзодбек Нурматов бундан-буён “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилади.

Нурматов олий лигадаги дебют учрашувини 2011 йили “Динамо” таркибида “Машъал”га қарши ўтказганди. Самарқаддаги ярим йиллик фаолиятидан сўнг ҳужумчи кейинги тақдирини Бекободнинг “Металлург” клуби билан боғлади. Шаҳзодбек Нурматов “Металлург” сафида деярли беш йил тўп тепди.

У умумий ҳисобда чемпионат баҳсларида 108та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 35та гол урди. Шаҳзодбек ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва ҳатто миллий терма жамоа мураббийлари эътиборини ҳам қарата олди. У Ватанимизнинг бош жамоаси сафида учта ўйинда иштирок этишга улгурди.

Ҳужумчи энди “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади. Унинг “қалдирғочлар” таркибидаги фаолияти янада муваффақиятли бўлишига умид қилиб қоламиз

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:56, 08.01.2016.
Ўқилди: 3552 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7973]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5721]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2642]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2293]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1990]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1655]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1611]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1541]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1518]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1449]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик