Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ўзбек футболидаги ака-укалар

Баҳо:
+ | -

Юртимиз футболида ака-ука бўлган кўплаб футболчиларни учратиш мумкин. Айримлари битта жамоада ўйнаса, базилари умуман бошқа-бошқа клублар шарафини ҳимоя қилади. Darakchi.uz интернет портали юртимиз футболидаги ака-ука футболчилар билан сизларни таништиради.

Одил ва Азим Аҳмедов

Россиянинг “Краснодар” клубида тўп сураётган Одил Аҳмедовни бугунги кунда барча яхши билади ва танийди. Унинг укаси Азим ҳам футболчи. Ўтган йилларда у “Навбаҳор”да тўп сурганди. Эндиликда эса “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳар иккиси ҳам ярим ҳимоя чизиғида яхши ўйин кўрсата олишини намойиш қилган.

Темур ва Камрон Кападзе

“Локомотив” сардори Темур Кападзе жуда маҳоратли ўйинчилар сирасига киради. Кападзелар сулоласининг яна бир вакилли Камрон эса “Нефтчи”да тўп сурди. Эътиборлиси, Темур Кападзе ярим ҳимоячи ҳисобланади. Камрон эса ҳимояда тўп суради.

Зайниддин, Камолиддин ва Фарҳод Тожиевлар

Бу оила вакиллари жуда иқтидорли. Зайниддин ва Фарҳод ҳужумчи сифатида кўплаб жамоалар шарафини химоя қилган. Камолиддин эса ҳимоячи амплуасида ишончли ўйнайди. Улар вақтида битта жамоада тўп сурган. Кейинчалик эса рақиб сифатида ўзаро тўқнаш келган.

Сарвар ва Санжар Шоаҳмедов

Шоаҳмедовлар оиласи вакилларининг бири футболчи бўлса, бошқаси футзалда тўп суради. Санжар “Локомотив”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлганди. Сарвар эса футзал бўйича “Локомотив” клубида тўп суради. Ҳар иккиси ҳам ярим ҳимоячи ҳисобланади.

Сардор ва Санжар Рашидов

“Бунёдкор”да ўсган ва Қатар чемпионатига йўл олган Сардор Рашидовнинг укаси Санжар ҳам футболчи. У бугунги кунда “Сўғдиёна”да ўйнамоқда. Унинг энг кичик укаси Саҳоб ҳам миллионлар ўйинида омадини синаб келмоқда. Фақатгина ёш бўлганлиги боис, Саҳоб “Сўғдиёна”нинг ўринбосарларида фаолият олиб боряпти. 

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 16:56, 08.01.2016.
Ўқилди: 4655 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.