Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Локомотив” учун Тошкентдаги машғулотлар якунига етди. Жамоамиз эртага Дубайга йўл олади ва 22 январгача ўша ерда йиғин ўтказади.
Дубай йиғини давомида “темирйўлчилар” учта ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Дастлаб 15 январь куни Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клуби билан ўйнасак, 19 январда Хитойнинг “Хенан Жианье” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Учинчи ўртоқлик учрашуви эса 22 январда Жанубий Кореянинг “Чонбук Хюндай” клубига қарши ташкил этилади. Аввалроқ учинчи ўйинни Словакия олимпия термасига қарши ўтказишимиз ҳақида хабар бергандик, бироқ кейинчалик рақиб ўззгарди ва эндиликда “Чонбук Хюндай” билан ўйнаймиз.
Қуйида “Локомотив”нинг кеча ва бугунги машғулотидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.