Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Олий лига клубларининг эътиборли трансферлари. (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Олий лига жамоалари декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди. Айрим жамоалар дарҳол таркибни кучайтиришга киришди. Асосан кучли жамоалар доимгидек, фаол бўлишмоқда. Эътиборингизга олий лига жамоаларининг эътиборга молик трансферлари ҳақида сўз юритамиз.
 
Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Сўнгги маротаба Жепаров “Бунёдкор”да тўп сурганди. Шундан бери фаолиятини хорижда давом эттираётганди. “Локомотив” эса яқиндагина эркин агентга айланган Серверни ўз сафига қўшиб олди. Албатта, бу трансфер ўзини оқлайди. Чунки Жепаров кучли даражадаги футболчи ҳисобланади. Чемпионлик учун курашадиган жамоада етакчи бўла олади.
 
Кахи Махарадзе (“Локомотив”)

“Пахтакор” етакчиси ва сардори бўлиб келган Махардзе “Локо” билан шартнома тузди. Умуман олганда, грузиялик ярим ҳимоячи “темирйўлчилар” учун бегона эмас. Илгари шу жамоада фаолият кўрсатганди. Бироқ “Локо”ни олий лигада қолишига ёрдам бера олмаганди. Эндиликда кучли таркибга эга бўлган жамоасига қайтди. Кахи ҳам Сервер Жепаров сингари “Локомотив”ни кучайтира олади.
 
Азим Аҳмедов (“Пахтакор”)

“Навбаҳор”да йиллар давомида тажриба тўплаган ярим ҳимоячи эндиликда “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилади. Азим майдон маркизини яхши кўра олади. Ҳужумларни яхши ташкил қилади. Айнан шу жиҳатлари билан “шерлар”нинг назарига тушди ва пойтахтликлар билан шартнома тузди. Одил Аҳмедов ҳам айнан шу жамоада чиройли ўйинлари билан хориж жамоалари назарига тушганди. Балким, Азим ҳам шу йўл орқали хорижга чиқишни режалаштирган бўлиши мумкин.
 
Шаҳзод Нурматов (“Бунёдкор”)

Аслида Нурматов анча аввалроқ “Металлург”ни тарк этиши керак эди. Унга қатор жамоалардан таклиф тушганди. Бироқ Шаҳзод бекободликлардан кетишни истамаётганди. Жорий йилни бошида эса “Бунёдкор”дан тушган навбатдаги таклиф эса уни кетишига мажбур қилди. “Бунёдкор” ҳужум чизиғини кучайтира олди. Нурматов ҳам жамоанинг назорат учрашувларида гол киритишни бошлаб юборди.
 
Сардор Эминов (“Нефтчи”)

Тезкор ярим ҳимоячи фаолиятини “Нефтчи”да давом эттиради. Эминов ўтган йили “Қўқон-1912”да тўп суриб, мухлисларнинг ёқимтой футболчисига айланганди. Эндиликда фарғоналикларда ўйнайдиган бўлди. Чап қанот ярим ҳимоячиси ҳар қандай жамоани кучайтира олади. Асосан Тожикистон чемпионатида тўп сурган Эминовга қатор жамоалардан таклиф бўлганди. Бироқ “Нефтчи”ни таклифи жиддий бўлганлиги боис, Сардор водийда қолишни афзал билди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:32, 08.01.2016.
Ўқилди: 5326 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.