Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Суарес Испания Кубогининг 2 ўйинига дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Испания қироллиги футбол федерацияси “Барселона” клубининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресни Испания кубоги доирасида "Эспаньол" жамоасига қарши ўтказилган ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун турнир доирасидаги 2 ўйиндан четлаштирди. Бу ҳақда каталонияликлар жамоаси расмий сайтида маълум қилинган.

6 январь куни ўтказилган “Барселона” ва “Эспаньол” учрашувидан кейин беллашув ҳаками Хуан Мартинес Мунуэра қайдномада Суареснинг ўйин вақтида ҳамда ўйиндан кейин ўзини номақбул тутгани ҳақида билдириб ўтганди.

Бундан олдинроқ, футболчи рақибга ирқий камситувчи сўзлар ишлатгани гумонланаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эндиликда футболчи кубок доирасида "Эспаньол"га қарши жавоб учрашувини ҳамда "Барселона"нинг турнирдаги кейинги ўйинини ўтказиб юборади. Каталонияликлар биринчи ўйинни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилишганди.

Қайд этиш керакки, "Барселона" бу қарор устидан шикоят қилиши мумкин.

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:01, 08.01.2016.
Ўқилди: 5904 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик