Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Локомотив”ни тарк этганлар. Топ-5

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумни мамлакат вице-чемпиони бўлган “Локомотив” клуби бўлажак чеммпионат олдидан таркибни кескин равишда кучайтирмоқда. Шунингдек, таркибни қатор ўйинчилар тарк этишмоқда. Бугун “темирйўлчилар”ни тарк этганлар тўғрисида сўз юритамиз.
 
Мўйдин Мамазулумов
Иккинчи давра бошида келган Мамазулумов “Локо” сафида киришиб кета олмади. Вадим Абрамов кам имконият берди. Абрамов кетганидан сўнг Мўйдин асосан захирада қолиб кетди. Натижада, ҳужумчи клуб раҳбарияти кутган даражада футбол кўрсата олмаганлиги туфайли, таркибдан кетишга қарор қилди. Лекин Мамазулумов “Нефтчи”, “Олмалиқ” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда гол киритишга эришди.
 
Лутфулла Тўраев
Ўтган мавсумда “Локо”нинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлган Лутфулла Малайзиядан тушган таклиф учун “темирйўлчилар”ни тарк этишга қарор қилди. “Фельда Юнайтед” Тўраевга таклиф билан чиқди. Шу боисдан Лутфулла жамоасини алмаштиришга қарор қилиб, “Локо” билан хайрлашди. Лутфулла клубнинг асосий бўғимларидан бири ҳисобланарди. Ярим ҳимояда кенг кўламдаги ишларни бажаришга одатланганди.
 
Иброҳим Раҳимов
“Кафу” лақабли футболчи “Локо”да ўз жойини топа олмай қолди. Илгари Раҳимов жамоасининг ишончли ўйинчиларидан бири ҳисобланарди. Кейинчалик рақобатга дош бера олмай қолдими, мураббийлар штаби Иброҳим Раҳимовга кам имконият берди. Мавсум якунланганидан сўнг раҳбарият Раҳимов билан хайрлашишга қарор қилишди. Шу тариқа бу клубнинг навбатдаги йўқотиши бўлди.
 
Дилшод Раҳматуллаев
Жисмонан бақувват бўлган Раҳматуллаев ҳам яқинда жамоа билан хайрлашишга қарор қилди. Дилшод “Локо”да ишончли ўйинчилар сирасига кирарди. Доимий равишда майдонга тушган ўйинларда кенг кўламдаги ишларни бажаришга одатланганди. Янги мавсум арафасида Сервер Жепаров, Кахи Махарадзе сингари ўйинчиларни олиб келиниши оқибатида Дилшод билан раҳбарият хайрлашди.
 
Шавкат Муллажонов
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси сифатида кўплаб учрашувларда тушиб келган Муллажонов ҳам “Локо”ни тарк этди. Ҳимоячи сўнгги пайтга келиб захирада қолиб кетди. Асосан ёшлар лигасида ўйин амалиётига эга бўлиб турди. Кейинчалик раҳбарият Муллажонов билан хайрлашди. Шавкат “темирйўлчилар”ни тарк этганидан сўнг БААнинг “Аш-Шаъб” клуби билан шартнома тузди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:38, 10.01.2016.
Ўқилди: 4142 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.