"Реал" клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳужумчи Криштиану Роналду жарима зарбаларини амалга оширувчи асосий футболчи бўлиб қолишини таъкидлади.
"Роналду кенг майдон бўйлаб ҳаракат қилади, у ҳеч қандай чекловга учрамайди. Ва у албатта жарима зарбаларини ҳам амалга оширади. Мен Роналдуга албатта кўрсатмалар бераман, аммо унинг статистикаси қай даражада футболчи эканини кўрсатиб турибди. Мен фақат бир нарсани, Криштиану жамоада ўзини бахтли ҳис қилишини иистайман", - дейди Зидан.