"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Испания чемпионати доирасида "Депортиво"га қарши кечган учрашув (5:0) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоа ўз савиясини намойиш этди. Мен Рафаэль Бенитесга барча қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Аммо тўғрисини айтсам, мураббий ўзгариши клубга фақат фойда келтиради.
Агарда жамоа ишлари яхши кечмаса, кимдир бунинг учун жавоб бериши керак. Бироқ ҳозирча битта ўйин натижаси орқали Зидан ва Бенитесни ўзаро солиштирмаслик керак", - дейди Модрич.