"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Депортиво"га қарши ўйинда учта гол урган Гарет Бейл ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Гарет жамоанинг бошқа футболчилари сингари меҳнат қилди. Тўпни назорат қилмаганимизда жамоа жипс бўлиши ва ҳар бир футболчи ҳимояда ҳаракат қилиши лозим эди. Агарда тўпни назорат қилсак, бўш зоналар қидириш ва улардан фойдаланишимиз керак эди.
Айнан шу ишни бугун Бейл бажарди. Мен унинг учун мамнунман, бир ўйинда 3 та тўп киритиш осон эмас", - дейди Зидан.