«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотии мадридликларнинг мураббийларга муносабати борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Билишимча, натижага қараб мураббийнинг ишига баҳо берилади. Яна билишимча, иш — муҳокама учун асосий сабаб. Лекин Переснинг Бенитесни истеъфога чиқариш ҳақидаги қарорига тушунмадим. Ахир мавсумнинг энди ярми ортда қолганди!
Мураббийнинг муваффақияти муҳим саволга боғлиқ ва унга жавобни аниқ билиш керак: ростдан ҳам мураббий айбдорми? Ҳамиша ҳам улар айбдор бўлишадими? Ҳар ким ўзича хулоса чиқариши мумкин», – дейди Анчелотти.