Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Металлург”: биринчи назорат учрашувида “қизиллар” ютди

Баҳо:
+ | -
Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўтаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари бугун Тошкент вилоятининг Янгибозор қўрғонидаги стадионда иккига бўлинган ҳолда кўрик ўйинини ўтказди.   Айтиш мумкинки, бу мураббийларнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлик бўйича олиб бораётган меҳнатларининг дастлабки сарҳисоби бўлди. “Ҳозирча амалга оширилган ишлар ҳақида гапиришга эрта. Ўйинчилар энди жисмоний тайёргарликларини маромига етказишяпти. Танаффусдан кейин эса тикланиш оғир кечишини биласиз. Майдонга, тўпга мослашиш, билим ва кўникмаларни тиклаб олиш учун вақт керак. Бироқ футболчиларимизнинг айни пайтдаги ҳолати вақт нуқтаи назаридан кўнгилдагидек дейиш мумкин. Бугунги ўйин ҳам шуни кўрсатиб турибдики, ишлар тўғри йўлга қўйилган. Кейинги ҳафтадан олий лига жамоаларига қарши ўртоқлик назорат учрашувларини бошлаймиз. Насиб бўлса мавсум бошлангунича таркибни тўлиқ шакллантириб оламиз. Жамоада ёшлар кўпчиликни ташкил этали. Улар ўз навбатида тажрибали ўйинчиларимиз билан биргаликда ишлашиб, маҳоратларини оширишмоқда. Асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашга уринишаяпти. Бу таҳсинга сазовор”, - дейди жамоа катта мураббийи Февзи Давлетов. Кўрик учрашуви анчагина юқори темпда, қизиқарли курашлар остида ўтди ва унда “қизиллар” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Алвон ранглилардан Зоҳид Абдуллаев ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйган бўлса, яна битта голга Аюбхон Нўъмонов муаллифлик қилди. “Сариқ”лардан эса жавоб голини 11 метрлик белгидан Ҳикмат Ҳошимов киритди. Қуйида таркибларга эътибор беринг.   “Қизиллар”: Суҳроб Султонов, Жасур Аҳмедов, Зуфаржон Акбаралиев, Улуғбек Худойбердиев, Рустам Аъзамов, Улуғбек Худоёров, Аюбхон Нўъмонов, Суннатилла Эрматов, Руслан Вагапов, Муроджон Тошматов, Зоҳид Абдуллаев. “Сариқлар”: Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Вусал Магерамов, Мирғиёс Сулаймонов, Улуғбек Боқиев, Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Улуғбек Дадабоев, Саид Абдужабборов, Сардор Расулов.   Таркибларга назар ташлар экансиз, бир қатор янги номларни учратасиз. Аммо улардан кимлар асосий таркибдан муқум жой эгаллайди ва кимлар билан шартнома имзоланади, буни вақт кўрсатади. Шунингдек, жисмоний тайёргарлигини маромида ушлаб туришни истаган Рустам Аъзамов ҳам мазкур учрашувда майдонга чиқди.   Энди бекободликлар олий лига вакиллари билан назорат учрашувларини ўтказишади. Жумладан, 14 январь куни “Қўқон 1912”, 16 январда “Бунёдкор-2”, 19 январда “Машъал” ҳамда 26 январда “Бухоро” жамоаларига қарши ўйин ўтказилишини яна бир марта эслатиб ўтамиз.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:03, 11.01.2016.
Ўқилди: 4393 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик