"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Германиядаги фаолиятидан сўнг Англияда ишлаш ўзи учун ноодатий бўлганини таъкидлади. Шунингдек, янги мавсумда Англияда иш бошлаши кутилаётган "Бавария"нинг испаниялик мураббийи Хосеп Гвардиола борасида фикр билдирди.
"Германияда Англия кубоги схемасидан қаттиқ ажабланишади: агар жамоалар дуранг ўйнашса - янги ўйин ўтказилади. Бу ерда пенальти ва ва қўшимча вақт бор, аммо иккинчи ўйиндан сўнг. Англия шундай қурилган - футбол, футбол, футбол, жуда кўп ўйинлар. Бу аввалдан маълум эди, аммо билиш бошқа, бошдан ўтказиш бошқа.
Албатта, Гвардиола - тажрибали мутахассис. Ишонаманки, у бир нечта футболчиларни йиғиб яхши жамоа ташкил қилади. Англиядаги ишларимдан фақат завқ оляпман. Ажойиб мамлакат, ажойиб одамлар, таомлари ҳам аввал айтганларидан анча яхшироқ. Об-ҳавоси ҳам ўзига хос", - дейди Клопп.