Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио 1-1 Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано 2-1 Сельта
11/01 18:00 Алавес 0-1 Жирона
11/01 19:00 Эмполи 1-3 Лечче
11/01 19:00 Удинезе 0-0 Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид 1-0 Бетис
11/01 22:00 Торино 1-1 Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол 1-1 Леганес
12/01 00:45 Милан 1-1 Кальяри
12/01 01:00 Севилья 1-1 Валенсия
12/01 16:30 Женоа - Парма
12/01 18:00 Лас-Пальмас - Хетафе
12/01 19:00 Венеция - Интер
12/01 20:15 Атлетико - Осасуна
12/01 22:00 Болонья - Рома
13/01 00:45 Наполи - Верона

Арсен Венгер: "Боуи менинг авлодимни илҳомлантирган эди"

Баҳо:
+ | -

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер афсонавий рок ижрочиси Дэвид Боуининг вафоти муносабати билан матбуот вакилларига унинг ижоди ҳақидаги икки оғиз фикр билдирди.

“Мен Боуи ижодининг мухлисиман, - тан олди Венгер. – Айтишим керакки, у менинг авлодимга йўллаган хабар-мазмун жуда муҳим эди”.

“Мен унинг сўзларидан қуйидаги хулосаларни қилдим: ўзинг бўлиб қолиш учун кучли бўлишинг лозим”, - сўзида давом этди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Дэвид Боуи 10 январь куни 69 ёшида оламдан ўтди. У охирги 18 ой мобайнида саратон хасталиги билан олишди.

Дэвид Боуининг (ҳақиқий исми Дэвид Роберт Жонс) 1969 йилдаги Space Oddity қўшиғи Британия хит-парадида биринчи бешликдан жой олиб, унга шуҳрат келтирган. 1972 йилдаги The Rise and Fall of Ziggy Stardust and the Spiders from Mars альбоми эса уни машҳур қилган. Фаолияти давомида, Боуи 136 миллиондан зиёд пластинка сотишга муваффақ бўлиб, унинг олтита альбоми Rolling Stone журнали версияси бўйича «500 та энг буюк альбом» рўйхатидан ўрин олган.

Еттита композициядан иборат бўлган Blackstar деб номланган сўнгги альбомини Боуи 2016 йил 8 январда, ўзининг 69-туғилган кунида тақдим этган эди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 20:20, 11.01.2016.
Ўқилди: 2525 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.