Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой 2015 йилнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган мутахассис Луис Энрике ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" ўтган йили барча совринларни қўлга киритди, унинг мураббийи эса - Луис Энрике. Икки йил олдин эринмаган ҳар ким уни танқид қилаётган эди. Аммо таркибингда шундай футболчилар бўлса... Бугун Ван Бастен айтганидай, бужамоага мураббий керак эмас.
Мессининг "Олтин тўп"ни қўлга киритишига қўшиламан, у "Барселона" билан кўп нарсага эришди. Немарга келсак, унинг Месси ва Роналдуга етишига анча бор. Месси ва Роналдунинг борлиги унинг айби эмас. Улар фаолиятларини тугатишса, унга ҳам навбат тегар", - дейди Мостовой.