"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал жорий мавсумда жамоаси ўтказган бир қанча ўйинларни томоша қила туриб зерикиб кетганини тан олди.
Шунингдек, унинг айтишича, жамоа бир қанча ёрқин ўйинлар ҳам ўтказган. Голландиялик мутахассис бундай ўйинларга мисол сифатида АПЛнинг 19 турида 2015 йилнинг 28 декабрида "Челси"га қарши ўтказилган ва 0:0 ҳисобида якунланган учрашувни келтирган.
"Бизда шундай ўйинлар бўлдики, улардан ҳақиқий завқ олдим. Масалан, менга "Челси"га қарши кечган баҳс жуда ёққан эди. Биз бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди лекин дуранг билан кифояландик.
Аммо шу билан бирга зерикарли учрашувларимиз ҳам бўлди ва бу ўйинлар жуда жаҳлимни чиқарди. Ҳеч бир жамоа мунтазам равишда фантастик ўйинлар кўрсата олмайди. Бу футбол", - дейди мураббий Goal нашрига.