Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Алишер Аҳмедов: «Лобанов тажрибали посбон, аммо, Нестеров мен учун биринчи»

Баҳо:
+ | -

Кўпчиликка маълум, ўзбекистонлик дарвозабон Алишер Аҳмедов ўтган мавсумни Мальдив ораллари чемпионатининг “Нью Радиант” сафида иштирок этиб, мамлакат чемпиолигини қўлга киритди. Шунингдек, ҳамюртимиз Мальдив ороллари чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди. 28 ёшли футболчи мавсум якунида жамоасини тарк этиб, эркин агентга айланди.

Алишер Аҳмедов SPORTS.uz интернет-нашри учун берган махсус интервьюсида келажакдаги режалари, миллий терма жамоа посбони Александр Лобанов ўйини ҳамда терма жамоада ўйнаш истаги ҳақида гапириб ўтди.

— Мальдив ороллари чемпионатини тарк этиш қарорингиз нима билан боғлиқ?
— Менинг асосий мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп суриш. Доимо мана шу хаёл билан юраман ва мақсадимга эришиш учун ўз устимда ишлаб келяпман. Терма жамоага чақирув олиш учун эса кучли чемпионатда тўп суриб, мураббий штабининг эътиборини қозонишим керак. Мальдив оролларида фаолият олиб бориб, терма жамоага чақирилиш иложи йўқлигини тушунганим учун “Нью Радиант” клубини тарк этишга қарор қилдим.

— Мальдив оролларида ўтказган мавсумингизга қандай баҳо бера оласиз?
— Мавсум мен учун ажойиб ва ижобий тарзда ўтди. У ерда тажрибага эга бўлиб қайтдим. Жамоадошлар билан муносабатим ҳам яхши эди. Мавсумни яхши ўтказганимиз учун, ҳақли равишда чемпион бўлдик. Мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилганим қувончимни икка карра оширди. Менимча, фаолиятимдаги энг муҳим қадамлардан бирини қўйдим, ўзим учун янги мамлакатни кашф қилдим. Деярли барча ўйинларда майдонга тушиб, етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Ҳозир 28 ёшдаман ва бу дарвозабонларнинг “гуллайдиган” вақти, деб ҳисоблайман.

— Кейинги қадамингиз қандай бўлади? Бошқа клублардан таклифлар борми?
— Бор. Ҳозир қўлимда бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Тўғрисини айтганда, хориж клубларида тўп суриш ниятим бор. Айни дамда, Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Руминия ва Мальдив чемпионатларидан чақирувлар келмоқда. Легионер сифатида ўзимни яхши ҳис қиламан ва ушбу таклифларни кўриб чиқишга тайёрман.

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан алоқалар бўлдими?
— Ҳозирча йўқ.

— Қайси дарвозабон Сизнинг кумирингиз? Баъзи мутахассислар ўйин услубингизни Руслан Нигматуллинникига ўхшатишади?
— Ёшлигимдан Жанлуижи Буффонга мухлислик қиламан. Мануэль Нойернинг ўйин услуби ҳам ёқади. Унинг ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қиламан. Руслан Нигматулинга келадиган бўлсак, унинг ўйини ҳам менга ёқади.

— Ўзбекистон терма жамоаси биринчи рақамига айланган Александр Лобанов ўйинига қандай баҳо бера оласиз? Менимча, у Игнатий Нестеровни асосий таркибдан сиқиб чиқарди ва терма жамоанинг асосий таркибидаги жойини мустаҳкамлаб олди.
— Александр – тажрибали дарвозабон. Терма жамоа мураббийлари уни асосий таркибга қўйдими, демак, бунга етарлича асос бор. Лобанов билан “Сўғдиёна”да бирга тўп сурганмиз. Унинг ўзига яраша ўйин услуби ва ҳаракатлари мавжуд. Лобанов ўз ишининг устаси. Бироқ, мен учун Игнатий Нестеров мамлакатнинг энг кучли посбонидир. Нестеровнинг терма жамоада босиб ўтган йўлини қайтариш истагим бор. Шу ўринда, яқинда “Насаф” сафини тўлдирган Санжар Қувватовни ҳам таъкидлаб ўтган бўлардим.

— Ўзбекистоннинг дарвозабонлар янги алводи ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳозирги ёшлар иқтидорли ва малакали бўлиб етишишмоқда. Мамлакатимизда спортчиларнинг ривожланиши учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

— Ўн йилдан сўнг мамлакатимиз футболи қандай бўлади?
— Ўйлашимча, 10 йилдан сўнг терма жамоамиз янада кучли ўйин кўрсатади ва биз доимо жаҳон биринчиликларида ўйнаймиз. 2016 йил терма жамоамиз учун омадли келишини тилайман. Насиб қилса, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритамиз. Албатта, мана шу лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлардим.

Мухтар Марданов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:42, 12.01.2016.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.