Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске Евро-2016 мусобақасидан сўнг вазифасини топширишини яна бир марта эслатди.
"Россияда бўладига жаҳон чемпионатида ўзимни терма жамоа рулида кўрмаяпман. Бу мусобафагача ўрнимга муносиб ўринбосар топиш учун вақт етарли.Испания футбол федерациясини ҳеч қачон тарк этмайман. Менинг оилам ҳар бир қроримни маъқуллайди", - дея дель Боскенинг сўзларини келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, дель Боске бошқаруви остида Испания терма жамоаси ЖЧ-2010 ва Евро-2012 мусобақаларида ғолиб бўлган.