Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Равшан Эрматов ўз муваффақияти сирини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов RedPen нашрига берган интервьюсида ўз муваффақиятлари сирини маълум қилди.

Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг 9 карра, Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, деб топилган. Халқаро фаолиятини 2003 йилдан бошлаган Эрматов ЖЧ—2010 ва ЖЧ—2014-финал босқичида, Лондон—2012 Олимпиадасида ва бошқа қатор нуфузли мусобақаларда ишлаган.

Равшан Эрматов 2015 йил якунларига кўра, 27 декабрь куни бўлиб ўтган Глобе Соccер тақдимотида «Йилнинг энг яхши ҳаками» сифатида мукофотни қўлга киритди. 31 декабрь куни эса Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Эрматовни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

«Муваффақиятимнинг ҳеч қандай рецепти йўқ. 17-18 ёшимда, энди ҳакамлик фаолиятимни бошлаётган вақтимда, олдинда мени нималар кутаётганини — ҳакам бўла оламанми-йўқми, жаҳон миқёсида таниламанми, билмасдим. Бироқ бир нарсани — ҳар тонг, уйғонганимдан сўнг, қор-ёмғир ёғадими, қаҳратон ё жазирама бўладими, фарқи йўқ — машғулотга боришим кераклигини билардим», — деди Равшан Эрматов.

«Қор ёғаётганида, кўча қаҳратонлигида, онам куюниб: ‘Ўғлим, бугун машғулотга бормай қўяқол’, — дерди. У вақтларда ҳозиргидек шароитлар йўқ эди. Бироқ мени ҳеч нарса тўхтата олмаган. Ўйлашимча, айнан меҳнацеварлик — исталган касбдаги муваффақият калитидир. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бироқ тинимсиз меҳнат қилаётган инсонга Аллоҳ омад беради. Кимдир айтиши мумкин: ‘Мана, мен ҳам кўп ишлаяпман, бироқ ўхшамаяпти-ку’, — деб. Демак, кимдир ундан-да кўпроқ меҳнат қиляпти», — деди Эрматов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:01, 13.01.2016.
Ўқилди: 5224 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.