Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳакамнинг хатолари Ўзбекистонга қимматга тушди

Баҳо:
+ | -

Қатарда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги осиё чемпионатининг 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяликлар билан баҳслашди.

Учрашув қаҳрамони Саудиялик бош ҳакам бўлди. У 20 дақиқада йўқ жойдан пенальти белгилади, натижада Мун Чанг Жин ўйинда ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошларида ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг яна ўша Мун Чанг Жин дарвозамизга тўпни аниқ киритиб қўйди.

Учрашувнинг 56 дақиқасида Мурод Ризаев табири билан айтганда Достонбек Хамдамов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси эканлигини эслаб қолди ва ҳисобни қисқартирди.

Шундан сўнг вакилларимизда иштиёқ янада уйғонди. Бироқ буни бош ҳакам "кўролмади" шекилли 72 дақиқада майдон марказидаги қўполлик учун Жамшид Болтабоевни майдондан четлатди. Қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа Самвел Бабаян шогирдлари илк ўйинда таслим бўлишди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
Ҳакамлар: Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Мутлоқ Ал Шалваи ва Муҳаммад Маки Алабакри (барчаси Саудия Арабистони), Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ (Иордания)
Голлар: Мун Чанг Жин 20 пенальти, 48 - Достонбек Ҳамдамов 56
Жанубий Корея: 1.Ким Донг Жун, 7.Мун Чанг Жин (14.Ли Йонг Жаэ, 76), 8.Ли Чанг Мин (9.Ким Хюн, 87), 20.Хванг Хи Чан, 5.Йеон Жеи Мин, 4.Сонг Жу Хун, 2.Сим Санг Мин, 18.Жин Сеонг Ук (22.Квон Чанг Хун, 59), 3.Ли Сеул Чан, 10.Рю Сеунг Ву, 6.Парк Йонг Ву.
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Максимилиан Фомин, 4.Жамшид Болтабоев, 6.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (3.Сардор Раҳмонов, 55), 17.Достон Ҳамдамов (13.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 23.Элдор Шомуродов (9.Жалолиддин Машарипов, 67), 11.Игорь Сергеев.
Четлатиш: Жамшид Болтабоев 72

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:31, 13.01.2016.
Ўқилди: 7736 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик