Испания кубогининг чорак финал босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра, мусобақанинг амалдаги ғолиби "Барселона" чорак финалда "Атлетик" билан тўқнаш келадиган бўлди. Дастлабки ўйин Бильбаода, жавоб баҳси Каталонияда ўтказилади. Ушбу жамоалар ўтган мавсумда кубок финалида тўқнаш келишганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Бу сафар ҳам "Барселона" битта жамоага қарши 10 кун ичида 3 марта майдонга тушади. Бу жамоалар 17 январь куни Ла лига доирасида, 20 ва 27 январь кунлари эса Кубок доирасида тўқнаш келишади.
Қирол Кубоги чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
"Валенсия" - "Лас Пальмас"
"Атлетик" - "Барселона"
"Севилья" - "Мирандес"
"Сельта" - "Атлетико".