"Реал" президенти Флорентина Перес бундан кейин жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватламоқчи эмас. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.
Жамоа Карло Анчелоттини истеъфога чиқаргани туфайли Роналду клуб раҳбариятини танқид қилгани учун Переснинг сабр косаси тўлди. Бундан ташқари португалиялик футболчи "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни инкор қилмагани ҳам клуб президентининг жаҳлини чиқарди.
Шу боис, Перес Зайниддин Зиданни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда Роналдунинг ўрнига бошқа футболчи қидирмоқчи. Манбага кўра, мадридликлар 3 карра "олтин тўп" соҳибининг ўрнига Неймарни олиб келишни режалаштиришмоқчи.