"Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ФИФА томонидан жамоага нисбатан қўлланган жазо ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Менинг ўғилларим "Реал"га қонуний равишда жалб қилинган. Бу борада қоида бузилишига йўл қўйилгани учун "Реал" ФИФА томонидан жазолангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Менинг ўғилларим кўп йиллардан буён Мадридда яшаб келишмоқда.
Мен ФИФА томонидан қўлланган тақиққа хотиржам равишда муносабатдаман. Бу шунчаки хатолик туфайли. Кейинги ҳафтада бу борада кўпроқ маълумот билиб олишингиз мумкин", дейди Зидан.
14 январь куни маълум қилинганидек, "Реал" ФИФА томонидан жазоланди ва икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайдиган бўлди.
Текширувлар натижаларига кўра ФИФА тартиб-интизом қўмитаси ушбу қарорни қабул қилди. Маълумотларга кўра, Мадрид жамоалари 18 ёшга тўлмаган футболчиларни харид қилгани аниқланган.
Бундан олдинроқ, "Қироллик клуби" ноқонуний шартнома тузган футболчилар орасида Зинедин Зиданнинг ўғли Люк ҳам борлиги тахмин қилинганди.
Маълумот учун, 17 ёшли дарвозабон 2014 йилдан буён "Реал" ўсмирлари сафида тўп суради.