Англия чемпионатининг 22-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Ливерпуль" билан беллашди. Агар ушбу ўйинда меҳмонлар имкониятни бой беришса, жамоа бош мураббийи Луи Ван Гал истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Учрашув тақдирини Уэйн Рунининг ягона голи ҳал қилди. Ушбу муваффақиятдан сўнг голланд мутаххасиси вақтинча бўлса ҳам хотиржамликка берилса бўлади
"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 0:1
Гол: Руни (78)
Ливерпуль: Миньоле, Туре (Бентеке, 81), Морено, Клайн, Сако, Лаллана (Айб, 76), Хендерсон, Милнер, Жан, Фирмино, Лейва.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Дармиан, Лингард (Мата, 66), Янг (Бортуик-Жексон, 42), Шнайдерлин, Феллайни, Эррера (Депай, 72), Марсьяль, Руни.
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (65), Феллайни (75).