Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ла лига. «Реал» яна бешта гол урди

Баҳо:
+ | -

"Реал" Зайниддин Зидан бошчилигидаги иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборли томони бу сафар ҳам мадридликлар рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилди.

Яна ҳам эътиборлиси, "Спортинг"га қарши бўлиб ўйининг 18-дақиқасига келиб, "Мадрид" 4:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бугунги ўйинда Криштиану Роналду ва Карим Бензема ўз ҳисобига иккитадан гол ёзишган бўлса, Бэйл битта гол билан чекланди.

Иккинчи бўлимда "Спортинг" фаолликни оширди ва бир марта жавоб тўпини киритди. Улар яна бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 43тага етказди ва вақтинчалик бўлса-да 2-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 20-тур
Реал Мадрид – Спортинг Хихон 5:1 (5:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 7 Бэйл, 2:0 – 9 Роналду, 3:0 – 12 Бензема, 4:0 – 18 Роналду, 5:0 – 41 Бензема, 5:1 – 62 Лопес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Пепе, Модрич, Кроос, Иско (Хамес, 60), Бэйл (Хесе, 46), Роналду, Бензема (Ковачич, 65).
Спортинг Хихон – Куэльяр, Хорхе Мере, Эрнандес Родригес, Лора, Менендес, Альварес (Аит-Атман, 61), Лопес, Халилович (Нди, 46), Касес, Джони, Герреро (Санабрия, 73).
Огоҳлантиришлар: Герреро (49), Модрич (57).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:09, 17.01.2016.
Ўқилди: 3420 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.