Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду жамоа янги бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ишига ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Зидан жамоани тўғри йўл сари бошлай олди. Мен футболчилар бир мураббийдан бошқасига нисбатан симпатия кўпроқ бўлади деб ҳисоблайман. Шу футболчилар ва бошқа одамлар учун ҳам амал қиладиган жиҳат.
«Бенитес мураббийлиги даврида жамоага энг яхши натижаларни келтириш учун тинмай ишладим, шуғулландим. Мен ҳеч қачон Рафа ҳақида ёмон ўйламаганман. У доим «Реал»нинг фойдаси учун ҳаракат қилган. У футболни Зидандан кўра бошқачароқ кўрарди. Очиғи айтсам, футболчилар Бенитесдан кўра, Зиданга кўпроқ симпатия кўрсатишди, лекин мендан нега деб сўраманг».
«Зидан Анчелоттини ёдга солмаяптими? Ҳа, уларнинг машғулотлари бир-бирига ўхшаш. Зидан – босиқ, вазмин киши. Лекин у билан барчаси қизиқарли. Зидан футболчилар билан яхши мулоқот қила олади. Мен унинг жамоадаги фаолиятидан тўлиқ қониқмоқдаман ва келажакка катта умид билан қараяпман. Ҳозир биз учун қизиқ давр кечмоқда. Биз осойишта ва қаттиқ машғулотлар олиб бормоқдамиз».
«Футболчилар мураббийнинг бўшатилишида ҳеч қачон роль ўйнамаган. Бундай бўлганига ишонмайман. Юқорида айтганимдек симпатия бор, лекин улар мураббийни бўшатилишига сабабчи бўлишмаган. Жумладан мен. Футболчилар ҳозирда Зидан билан ишлашаётганидан кўпроқ хурсанд», – дея таъкидлади Роналду.