Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ҳазил қилиб, «Барселона» учлиги — Лионель Месси, Луис Суарес, Неймарни ФИФА дисквалификация қилиши лозимлигини таъкидлади.
«ФИФА ушбу вазиятга аралашмаса бўлмайди. Месси, Суарес ва Неймар ўртасидаги дўстлик — футбол оламидаги энг ёмон нарса. Мессининг бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир. Унинг ёнида Суарес ва Неймар ўйнар экан, рақибларда ҳеч қандай имконият йўқ. ФИФА уларни дисквалификация қилиши лозим.
"Реал"даги Бэйл, Бензема, Роналду учлигининг фарқи шундаки, улар бир-бирларини тўлдиришмайди. Роналду ва Бэйл жамоадошига узатма беришни кўп ҳам истамайди. Бенземада бу борада муаммо йўқ, аммо унинг ёлғиз ўзи кўп нарсани ҳал қила олмайди», — дейди Сампаоли "El Pais"га берган интервьюсида.