Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Блаттер ишдан четлатилган бўлсада ФИФАдан маош олишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер футболдаги фаолиятдан бўлсада, ташкилотдан маош олишда давом этмоқда. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

2015 йилнинг декабрида ФИФАнинг Ахлоқ ишлари қўмитаси 1998 йилдан бери ташкилот президенти сифатида ишлаган Йозеф Блаттерни ҳамда УЕФА раҳбари Мишель Платинини 8 йилга футболдан четлатганди.

"Ташкилотнинг янги президенти учун сайловлар ўтадиган кунгача жаноб Блаттер қоғозда ФИФА президенти ҳисобланади. 26 февралгача у шартнома асосида маош олишда давом этиш ҳуқуқига эга", дейди ФИФАнинг Ахлоқ қўмитаси матбуот хизмати вакили Андреас Бантел.

2015 йилнинг сентябрь ойи охирида Швейцария прокуратураси Блаттерни Платинига ҳеч қандай расмий ҳужжутларсиз 2 млн франк миқдоридаги маблағни бергани бўйича текширув ишларини бошлаганди. Бу маблағ Платинига 2011 йилда ўтказилган. Платини бу пуллар ўзига 1999 йилдан 2002 йилгача ФИФАдаги фаолияти учун маош сифатида тўланганини айтган бўлсада, буни исботлаб бера олмади.

Қайд этиш керакки, бу икки амалдорга коррупция айби қўйилмади ва улар қамоқдан қутилиб қолишди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:55, 19.01.2016.
Ўқилди: 3384 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4907]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4386]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4282]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3311]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2834]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2610]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2306]

Родри операция қилинади [1810]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1780]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1697]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик