“Арсенал”нинг икки нафар футболчиси Месут Ўзил ва Алексис Санчес АПЛнинг 23-турида “Челси”га қарши ўйинда иштирок эта олишади.
Германиялик хавбек ўтган турда “Сток Сити” (0:0)га қарши учрашувда жароҳат олганди. Лекин унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.
Санчес эса декабдан бери “тўпчилар”га ёрдам бера олмаяпти. Эндиликда у “Челси” билан ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лондон дербиси 24 январь куни бўлиб ўтади.