Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Карима Бенземанинг Франция миллий терма жамоасидан четлатилишига қарши эканини билдириб ўтди.
«Франция терма жамоаси Бензема каби юқори савияли футболчиларни терма жамоада ўйнатмаслиги мумкин эмас. Унинг майдонда нималар қилаётганига баҳо бериш учун статистикасига қараш етарли бўлади. «Реал»да Карим Бенземага ўхшаш футболчиларсиз ўйнаш қийин бўлган бўларди.
Бензема нафақат гол урмоқда. У ҳар қандай даражадаги жамоада эътиборга молик ўйин кўрсата олади. Чунки у ҳар қандай савиядаги шериклар билан ҳам ўйнаш қобилиятига эга. Бу эса ҳар кимга ҳам берилавермайдиган хусусият», – деди Зидан.