Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» жамоаси мухлислари диққатига!

Баҳо:
+ | -

Маълумки, ўтган йили жамоамиз қошида “Мухлислар клуби” ташкил этилган эди. Бир йиллик фаолияти давомида Қаҳрамонжон Исроилов ва Илҳомжон Қундузов бошчилик қилган “Қўқон-1912 мухлислар клуби” мақташга арзигулик ишлари амалга оширди.

Хусусан, мухлислар клуби вакиллари жамоани хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ўз майдонимиздаги ўйинларда бўлсин тинмиз қуллаб-қувватлаб туришди. Айтиш жоизки, жамоамизнинг ғалабаларида уларнинг ҳам ҳиссалари беқиёсдир.

Мухлислар клубининг ҳатто Бухородаги ўйингача боргани таҳсинга сазовор. Бу борада қўқонлик мухлислар мамлакатимизда етакчилардан бири бўлишди.

Бу йил ҳам “Мухлислар клуби” ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ҳолда янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган футбол ихлосмандлари диққатига.

“Мухлислар клуби”га аъзо бўлиш учун ҳужжатлар қабул қилина бошлади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлади:

- Яшаш жойидан маълумотнома
- Паспорт нусхаси
- 3/4  ҳажмдани тўрт дона фотосурат

Батафсил маълумот учун телефон: +998905087799 +998916911912

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:57, 20.01.2016.
Ўқилди: 4355 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик