ФИФА президентлиги учун номзод бўлган Жером Шампань агар сайловларда ғалаба қозонган тақдирида футбол қоидаларига киритишни режалаштираётган ўзгаришлари билан ўртоқлашди.
Шампань шундай қоидалардан бири сифатида ҳакамга фақатгина жамоа сардори мурожаат қилиши керак бўлган қоидани тавсия қилди ва регби спорт турида фақатгина сардор ҳакамга мурожаат қилиши мумкинлигини эслатди.
«Футболда шунингдек сариқ ва қизил карточкалар ўртасидаги қизғиш (апельсин рангидаги) карточкани футбочиларни вақтинчалик четлатиш учун жорий қилиш керак, бу вазиятни юмшатиш учун ёрдам беради. Мисол учун, шунга ўхшаш қоида ҳоккейда мавжуд», дейди у.
Шунингдек, Шампань қўшимча иккита бўлим қўшиб берилган ўйинлар учун жамоаларга тўртинчи футболчини алмаштириш имкониятини тақдим этишга зарурият борлигини таъкидлади.
«Қўшимча дақиқаларда ҳам битта футболчини алмаштиришга рухсат бериш лозим, чунки бу дақиқларда кўп жамоаларда пенальтилар сериясини кутиш билан ўтиб кетмоқда. Янги ўйинчининг туширилиши ўйинга бўлган стимулни оширади ва жамоани олдинга бошлайди», тушинтиради Шампань.
Шунингдек, номзод футболчини битта эпизод учун уч марта жазолаш шарт эмаслигини ҳам билдирган.
«Учталик жазоларни бекор қилиш керак. Футболчилар жарима майдони ичида рақибни йиқитганида пенальти ва қизил бериб, уни кейинги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур қилиш шарт эмас, сариқ карточка ва пенальти етарли бўлади», дейди у.
«Яна видеотехнологияларни футболга киритишни ёқлайман. Ҳозир барча катта стадионларда интернет тармоғи билан таъминланган. Исталган мухлис смартфони орқали мисол учун, офсайд бўлган ёки бўлмаганини билиб олиши мумкин. Бундай имконият фақат ош ҳакамда йўқ. Шундай экан, янги технологияларга эҳтиёт бўлиб босқичма-босқич ўтиб бориш керак», дея Шампаннинг сўзларидан иқтибос келтиради «Р-Спорт» нашри.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун Шампандан ташқари шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, УЕФА бош котиби Жанни Инфантино ва жанубий африкалик миллионер Токио Сексвале кураш олиб боришмоқда.