Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Теннис. Мария Шарапова Australian Open турнирида ўз фаолиятидаги 600-ғалабани қайд этиб, нимчорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Australian Open турнирининг 1/8 финал босқичига йўлланма олди. Учинчи раундда теннисчи америкалик рақиби Лорен Дэвисни мағлубиятга учратди.

Бу россиялик теннисчининг фаолияти давомида эришган 600-ғалабаси бўлди.

Турнирнинг бешинчи тартиб рақамли спортчиси сифатида қайд қилинган Шарапова рақибидан уч сетга кўра (6:1, 6:7 (5:7), 6:0) устун келди. Учрашув 2 соат 14 дақиқа давом этди. Россиялик теннисчи нимчорак финалда швейцариялик Белинда Бенчичга қарши кортга чиқади.

Australian Open —«Катта дубулға» туркумига кирувчи дастлабки мусобақа бўлиб, 18-31 январь кунлари Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 30 миллион долларни ташкил қилади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 16:26, 22.01.2016.
Ўқилди: 2321 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.