"“Бавария” жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски “Гамбург”га қарши кечган Германия чемпионатининг 18-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Биринчи бўлимда ташаббус тўлиқлигича биз томонда эди, аммо “Гамбург“ жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритгач, биз уйқуга кетдик. Яхшиям-ки, биз барибир ғалаба қозондик. “Бавария”га қишки танаффусдан сўнг ўзига келиши учун вақт керак. Бугун ғалаба қозониб, тақвим йилидаги биринчи уч очкони қўлга киритишимиз муҳим эди”, — дейди польшалик футболчи.