Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Рашид Fофуров: «Футболчиларда «Навбаҳор»га нисбатан ишончсизлик пайдо бўлган»

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ҳам янги мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бормоқда ва ҳозирда режа асосида Тошкентда шуғулланмоқда. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилмоқда ва селекция борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бош мураббий Рашид Ғофуров эса имкон қадар таркибни шакллантиришга ва уни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Шу сабабли у билан боғланиб таркибдаги ўзгаришлар ва қишки йиғин ҳақида суҳбатлашдик.

— Рашид ака, “Навбаҳор”нинг Тошкентдаги йиғинидан қанчалик қониқиш ҳосил қиляпсиз?
— Ҳаммаси жойида, йиғин режа асосида давом этяпти. Тошкентдаги йиғинимиздан қониқиш ҳосил қиляпман. Лекин таркиб масаласида бундай дея олмайман. Нимагадир бу борада кўнглим тўлаётгани йўқ. Яна айрим кўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор. Бироқ, улар билан ҳали бир тўхтамга келмаганимиз учун ҳозирча гапирмай турганим яхши.

— Бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашувлари борасида фикрларингиз?
— Ўтказаётган ўртоқлик учрашувларимиз яхши ёки ёмон эмас. Аммо, қишки тайёргарликни кеч бошлаганимиз ҳамда йигитларимизда жисмоний жиҳатдан камчиликлар борлиги ўша назорат беллашувларида кўзга ташланиб қолмоқда. Оптимал таркибга эга бўлмаётганимиз ўйинлар пайтида билиняпти ва бу орқали кўплаб жамоалардан орқада қоляпмиз. Барибир жамоа ўйинини кучайтира оладиган 3-4 нафар футболчи керак. Биз ана шундай ўйинчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Агарда улар сафимизга қўшилишса, ўйлаганларимизни амалга ошира оламиз. Шу боис ҳам ўша футболчиларга умид қилиб турибмиз.

— Айни пайтда кўрикда иштирок этаётган футболчилар бор. Хўш, улар ҳақида фикрларингиз қандай?
— Айнан қайси ўйинчиларни назарда тутяпсиз?

— Масалан, Мўйдин Мамазулумов, Олександр Пишур, Шуҳрат Йўлдошев, Алишер Аҳмедов...
— Алишер Аҳмедов билан дўстона руҳда хайрлашдик. Ҳа, у ёмон дарвозабон эмас. Лекин бизда унинг савиясидаги посбон бор. Ҳатто, ундан ҳам кучлироқ дарвозабонларга эгамиз. Қолган футболчиларни ҳам синаб кўряпмиз. Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган йигитлар ҳозирда биз билан бирга шуғулланишмоқда. Лекин имкон қадар таркибимизни кучайтиришимиз лозим. Ростини айтсам, ҳозирги пайтга келиб аксарият яхши савиядаги футболчилар ўз жамоаларини топиб бўлишган. Мавсум бошланишига эса бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди холос. Шунга қарамай, вазиятни ўзимиз учун ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз ва чемпионат бошланишигача иложи борича таркибимизни кучайтирмоқчимиз.

— Пишур масаласи ҳал этилдими?
— Айни пайтда бу ҳужумчининг масаласи очиқ турибди. Умид қиламанки, тез орада у билан боғлиқ вазиятни ҳал қила оламиз.

— Янги шартномага имзо чеккан футболчилар борми?
— Ўтган йилги таркибимизда қолган ўйинчилар билан шартномаларни узайтирганмиз. Янги таклиф этилган футболчилар билан ҳам гаплашяпмиз. Улар билан ҳам ўзаро келишсак, тез орада битимларни имзолаймиз. Фақат шартнома тузганимиздан кейингина бу ҳақида маълумот берамиз.

— Жамоада мураббий сифатида иш бошлаган Микола Шевченкони ҳам кетишига муносабатингизни билдириб ўтсангиз?
— У соғлиги туфайли клубдан кетишга мажбур бўлди. Яқинда операция столига ётган экан. Аслида эса у билан бошида гаплашганимизда бу ҳақида айтмаганди. Ўртоқлик учрашуви пайтида ўзини ноқулай ҳис қилди ва бу унинг ўзига ҳам таъсир қилди. Шундан кейин ёнимга кириб хафагарчилик йўқми, ишлашга соғлигим йўл қўймаяпти, операциядан кейин 3-4 ой дам олишим керак эди, лекин мен ишлашни хоҳлагандим, деди. Шу сабабли уни тўғри тушундим ва самимий маънода хайрлашдик.

— Энди унинг ўрнини ким эгаллайди?
— Александр Волковни қайтардик. Биз у билан гаплашдик ва келишиб қўйдик. Эртадан машғулотларимизга қўшилади (суҳбат 24 январда бўлган).

— Тушунарли. Жамоанинг кейинги режалари қандай?
— 30 январгача Тошкентда шуғулланамиз ва кейин бир-икки кун йигитларга дам берамиз. Кейин яна 2 февралда пойтахтда тўпланамиз. Бу ерда 15 февралгача машғулотларни олиб борамиз.

— Ҳозирда бош мураббий сифатида Сизни қийнаётган асосий муаммо нима бўлиб турибди?
— Бу таркиб билан боғлиқ масала. Жамоада ҳамма нарса етарли бўлса-ю, аммо таркиб кўнгилдагидек бўлмаса бундан катта муаммо бўлмаса керак. Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўйинчиларда  “Навбаҳор”га нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиб қолган. Биздан олдин бу ерда қандай йўллар билан ишлашганини билмади-у, лекин футболчиларда барибир клубга нисбатан ишончсизлик сезилиб турибди. Биз эса ҳаммасини яхши бўлишига, энди бошқача иш юритилиши ҳақида гапираётган бўлсак-да, уларни ишонтириш қийин кечяпти. Мавсум бошлангунигача ҳаммасини ижобий тарафга ўзгартиришга ҳаракат қиламиз.

— Дарвоқе, шу ўринда Хайрулла Каримов масаласига ҳам тўхталиб ўтсангиз?
— Ҳозирча бу футболчининг ҳам масаласи очиқ турибди. Лекин уни ҳам сафимизда олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз.

Манба: “Аср футболи” газетаси.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:54, 26.01.2016.
Ўқилди: 3937 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8773]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3868]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3534]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2673]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2281]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1923]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1797]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1727]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1471]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1442]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.