Кириш Регистрация

Қатар-2016. Япония Рио-2016га боради!

Баҳо:
+1 | -

Қатарда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Япония ва Ироқ олимпия терма жамоалари мусобақанинг финали ва Рио-2016 йўлланмаси учун майдонга тушишди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида японлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди ва чап қанотдан етказилган узатмани Юя Кубо яқин масофадан дарвозага жойлади. Бўлим тугаши арафасида эса ироқлик ҳимоячи Саад Нотиқ бош билан ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда ироқликлар устунликка эришишга ҳаракат қилишди, аммо дарвозани ишғол қила олишмади. Ўйин сўнгида Япония босимни оширди ва қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Харакаванинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини Фаҳад Толиб қайтара олмади.

Шу тариқа, Япония олимпия терма жамоаси мусобақанинг дастлабки финалчисига айланди. Шунингдек, улар Рио-2016 йўлланмасига ҳам эга бўлишди. Ироқ эса 29 январь куни олимпиада йўлланмаси учун майдонга чиқади.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, ярим финал
ЯПОНИЯ - ИРОҚ - 2:1
Голлар: Юя Кубо (23), Харакава (90+3) — Саад Нотиқ (43)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:21, 26.01.2016.
Ўқилди: 5988 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик