Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Қирғизистонликлар Месси излаётган бола қирғиз эканлигини даъво қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Аргентина термаси футболчиси Лионель Месси унинг футболкасини полиэтилен пакетдан ясаб олган ироқлик болага ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақидаги хабар қирғизистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида фаол муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Интимак» ҳудудий телерадиокомпанияси сайти хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисми сурат ироқлик болага тегишли эканлигини рад этмоқда ва суратда Қирғизистоннинг Алайкуу ҳудудида яшовчи бола тасвирланганини таъкидламоқда. Бошқа фойдаланувчилар эса сурат Қозоғистонда олинганини айтмоқда.

«Интимак» ҳудудий телерадиокомпаниясининг қайд этишича, целлофандан ясалган футболка кийиб олган бола сурати «Одноклассники» ва Facebook’даги ёпиқ гуруҳлардан тарқалган. Телерадиокомпания таҳририяти ҳозирча бу сурат айнан қирғизистонлик болага тегишли эканлигини тасдиқлай олмаслигини, бироқ инкор ҳам қила олмаслигини таъкидлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:49, 26.01.2016.
Ўқилди: 5181 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.