Бувам Мессини кўрмаганлар. Аммо Пелени ва Марадонани кўрганлар. Дунёнинг энг футболчиси деб эса, Михаил Месхини билардилар.
Айтишларича, ушбу грузиялик ҳужумчининг хайрлашув учрашуви ҳам қизиқ ўтган экан. Сойиб Хўжаев иштирок этган “Ёр ёр” фильмидаги футбол саҳнаси эсингиздами? “Пахтакор” ўша даврлардаги энг кучли жамоалардан бири, Уругвайнинг “Насьонал” клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушганди. Ўша “Насьонал” фақат Тошкентга келмаган, “Пахтакор”га қарши ўйин уругвайликлар учун Европа турнесининг якуни эди.
1969 йилнинг ёзида “Насьонал” Тбилисида маҳаллий “Динамо”га қарши майдонга тушади. Мутасаддилар ўша паллада ўз фаолиятини якунлаш арафасида юрган, “Динамо”ни эса аллақачон тарк этиб бўлган Месхини ўйинга таклиф қилишади. Бахонада машҳур футболчи билан хайрлашув ўйинини ҳам ташкил қилиб олиш мақсадида. Келишувга кўра Михаил биринчи таймдагина ўйнаши кўзда тутилганди. У ўзининг ажойиб ўйини билан рақибларни ҳам ҳайрон қолдиради. Тайм тугаб, одатга кўра футболчилар Месхини қўлларида кўтариб майдонни айлантиришаётганликларини кўрган уругвайлик машҳур мураббий Зезе Морейра дастлаб тушунмайди ва савол беради:
— Сизларда ўйинчи алмаштирилаётганда шундай одат борми?
Месхининг сўнгги ўйини эканлигини ва шунинг учун бу ҳурмат кўрсатилаётганлигини тушунтиришгач, унинг ҳайронлиги баттар ошади ва истеҳзоли кулимсираб:
— У кетяпти, булар қолишяптими? — деб сўрайди.
Давоми Қаҳрамон Асланов блогида.