Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

“Бунёдкор” Жанубий Корея чемпиони билан жангавор дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги бешинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги спарринг рақиби Жануюий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” клуби бўлди.

Учрашув ҳужумкор руҳда бошланди. Ҳар иккала жамоа аъзолари дастлабки дақиқалардан бошлаб, чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатишга интилишди. Дарвозалар олдида қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Лекин марказий ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг аниқ ҳаракатлари эвазига ҳужумлар бартараф этилиб турилди. Бўлим охирларига келиб учрашувдаги голлар шоуси бошланди.

40-дақиқада “Чонбук Моторс” вакиллари ҳисобни очишди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Акмал Шораҳмедовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтидан Достонбек Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим стартида кетма-кет тўртта гол киритилди. Элдор Шомуродов ва Акрамжон Комиловнинг голларига корейслар тезлик билан жавоб қайтаришди ва ҳисоб 3:3га етди.

Иккинчи бўлим ўрталарида “Чонбук Моторс” футболчиси бурчак зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов 77-дақиқада чамаси 22 метрлардан тўпга кучли зарба бериб, дарвозани нишонга олди – 4:4.

Ўйин якунланиши арафасида Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони дарвозамизга бешинчи тўпни киритиб, олдинга ўтиб олди. Бу сафар ҳам вакилларимиз жавоб тўпини жуда тезлик билан киритишди. Жавлон Иброҳимов ва Санжар Қодирқуловнинг чиройли комбинациясидан сўнг Шаҳзодбек Нурматов қулай вазиятга чиқарилди. Деярли бирга-бир вазиятдан Нурматов унумли фойдаланиб, якуний натижа 5:5 бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БААдаги бешинчи назорат учрашувида Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” билан жангавор 5:5 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “қалдирғочлар” БАА йиғини доирасида “Анжи” (3:2), “Амкар” (1:1), “Локомотив” Москва (0:3) ва “Хенан Жианье” (3:1) жамоалари билан назорат учрашуви ўтказишган эди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУК МОТОРС” (Жанубий Корея) 5:5 (1:1)
Голлар: 40 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 42 пенальти (1:1), Элдор Шомуродов 52 (2:1), 57 (2:2), Акрамжон Комилов 62 (3:2), 64 (3:3), 75 (3:4), Санжар Қодирқулов 77 (4:4), 86 (4:5), Шаҳзодбек Нурматов 88 (5:5)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов (С), Рустамжон Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Отабек Шукров, Баҳодир Насимов, Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшодбек Аҳмадалиев, Шаҳзодбек Нурматов, Санжар Қодирқулов, Сардор Собирхўжаев, Жавлон Иброхимов, Дилшод Жўраев
27.01.2016. Дубай. “The Sevans” стадиони.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:04, 27.01.2016.
Ўқилди: 4315 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3734]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2853]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1992]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1867]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1839]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1589]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1551]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1477]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1467]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.