“Эвертон” дарвозабони Тим Ховард фаолиятини ўз юрти – АҚШда давом эттирадиган кўринади.
ESPN нашрининг маълумот тарқатишича, MLS иштирокчиси саналадиган “Колорадо Рэпидс” жамоаси 36 ёшли дарвозабон хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, томонлар аллақачон музокаралар столига ўтиришди. Лекин Ховард қишда эмас, балки ёзда “Колорадо” сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Унинг ўзи фаолиятини ватанида тугатишни истаётган экан.
Таъкидлаш жоиз, Тим Ховард 10 йилдан буён “Эвертон” дарвозасини қўриқлаб келмоқда.













