Россия терма жамоаси собиқ футболчилари Евгений Алдонин, Игорь Семшов, Александр Ширко ва Руслан Пименов Россиянинг «Матч ТВ» телеканалида футбол шарҳловчиси сифатида фаолият олиб боришади. Бу ҳақда Sports.ru телеканалдаги манбасига таяниб хабар тарқатди.
Унга кўра футболчилар тез орада телеканалда шарҳловчи сифатида дебют қилишади. 30 январь куни Ширко Александр Елагин билан бирга Англия кубогининг 1/16 финал «Ливерпуль» — «Вест Ҳэм» учрашувида ишлайди.
31 январь куни эса Пименов Владимир Стогниенко билан Италия чемпионати доирасидаги 22-турдан ўрин олган «Наполи» — «Эмполи» учрашувида шарҳловчилик қилади.
Руслан Нигматуллин эса 30 январь куни Константин Генич билан биргаликда Испания чемпионати 22-турининг «Хетафе» — «Атлетик» учрашувида фаолият олиб боради.