Бугун жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда жамоамиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан куч синашди. Учрашув 3:0 ҳисобида "Олмалиқ" ғалабаси билан якун топди. Жамоамиз сафида Фарҳод Тожиев дублга эришган бўлса, учинчи гол Диёр Туропов томонидан рақиб дарвозасига киритилди.
Бу баҳсда бир қатор футболчилар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибларда тўп тепишди.
"Олмалиқ" - "Сўғдиёна" 3:0
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин, Дамир Искандеров, Фаррух Ярмуҳамедов, Нодир Болтаев.
Голлар: Фарҳод Тожиев 48, 73-пенальти, Диёр Туропов 80.
"Олмалиқ" (1-тайм): Никита Шквирин, Азамат Исроилов, Ислом Иномов, Дарко Станоевич, Абдумалик Тошпўлатов, Миржамол Қосимов, Достон Тошматов, Достон Абдураҳмонов, Иброҳим Раҳимов, Сирожиддин Маҳмудов, Исломбек Исоқжонов.
"Олмалиқ" (2-тайм): Роман Абдулов, Раҳматилло Бердимуродов, Евгений Гоголь, Азизбек Суюнов, Аббос Пўлатов, Арслонмурод Аманов, Диёр Туропов, Муҳаммад Исаев, Мурод Ражабов, Никита Павленко, Фарҳод Тожиев.
"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Собир Ҳамидов, Сухроб Қобилов, Улуғбек Боқиев, Нодир Ибрагимов, Даврон Туронов, Акмал Абдураҳмонов, Шахзод Каримов, Алишер Тўхтасинов, Қаҳрамон Баҳодиров, Асил Бегимқулов.
Захирадан майдонга тушганлар: Орифхўжа Абдухолиқов, Ҳожиакбар Абдуллаев, Рашид Шаробиддинов.