“Манчестер Сити” жамоаси ҳимоячиси Пабло Сабалета Англия Лига Кубоги ярим финалида “Эвертон”га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биз учрашувни иккинчи бўлимини яхши ўтказишга эришдик ҳамда муҳим голларни киритдик. Чунки финалга чиқишни ҳаммамиз истаётгандик. Бу истакни эса амалга оширдик. “Ливерпуль” билан ажойиб ўйин бўлади. Финал қизиқарли кечиши табиий, - дейди аргентиналик ҳимоячи.