Кириш Регистрация

Легионерлар: Гейнрихнинг жамоаси “Шкендия”га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси саналадиган тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрих айни пайтда қўшни Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Чимкент клуби ҳозирда Туркияда янги мавсумга ҳозирлик ишларини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин давомида “Ордабаси” синов-назорат баҳсларида ҳам майдонга тушмоқда. Кеча чимкентликлар Македониянинг “Шкендия” жамоасига қарши баҳс юритишди. Қизиқарли тарзда ўтган матчда қозоқ клуби 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ ўйнади. “Ордабаси” Туркия йиғинини 10 январ куни бошлаган эди. Энди жамоа эртага ушбу йиғинни якунлайди ва Қозоғистонга қайтади.

Таъкидлаш жоиз, Александр Гейнрих яқиндагина “Ордабаси” билан шартномасини янги мавсум сўнггига қадар узайтирди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:17, 28.01.2016.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик