Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Футзал-2016. Бруно Гарсия: "Тактик кучимиз орқали рақибларнинг жисмоний кучини енгишга ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

10-21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг иштирокчиларидан ҳисобланган Вьетнам терма жамоаси кеча юртимизга учиб келди. Ушбу терма жамоа бош мураббийи испаниялик Бруно Гарсия кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита "Ўзбекистон" спорт мажмуасида кузатиб борди. Учрашувдан сўнг Бруно Гарсиянинг фикрлари билан қизиқдик.

"Осиё чемпионатига тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз. Ҳозир Ҳошиминда 35 даража иссиқ, Тошкентда эса деярли 0 градус экан. Шогирдларим маҳаллий иқлимга мослашишлари учун ҳам қитъа чемпионати бошланишига 14 кун қолганида юртингизга етиб келдик.

Гуруҳдаги рақибларимиздан бири бўлган Тожикистон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйинини томоша қилдим. Тожикистон сафида индивидуал кучли футзалчилар кўп, лекин тактик "база" йўқлигини сездим. Масалан, Ўзбекистонда тактик "база" кўплиги кўзга ташланди.

Вьетнам Осиё чемпионатига тайёр. Тактик кучимиз орқали рақибларнинг жисмоний кучини енгишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Таиланд эса гуруҳ фаворити", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Бруно Гарсия.

Вьетнам қитъа биринчилигида "C" гуруҳида Тожикистон, Таиланд ва Хитой Тайпейи терма жамоалари билан бирга плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:06, 29.01.2016.
Ўқилди: 3224 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик