Бугун “Қўқон-1912” жамоаси етакчиси Носирбек Отақўзиевнинг туғилган куни. Ўтган мавсумда жамоамиз тўпурари бўлган Носирбек Отақўзиев бугун ўзининг 32 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва бир қатор мухлислар номидан моҳир ҳужумчимизни чин дилдан табриклаймиз.
Носирбекка сиҳат-саломатлик, футбол майдонида омад ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламиз.